Сирдарёда 10 кун аввал бедарак йўқолган аёлнинг жасади каналдан топилди

ЖАМИЯТ 23.11.2023, 11:44
Сирдарёда 10 кун аввал бедарак йўқолган аёлнинг жасади каналдан топилди

Гулистонда бедарак йўқолган аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 ноябрь куни М.Н. Гулистон шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 1974 йилда туғилган синглиси А. С. 12 ноябрь куни яшаш хонадонидан номаълум томонига чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини маълум қилиб, уни топишда амалий ёрдам сўраган.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Гулистон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро З.Х. қўнғироқ қилиб, Гулистон шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи “Дўстлик” каналининг 53 километридан номаълум аёл жинсига мансуб фуқароининг мурдасини кўрганлигини қайд этган. 

С.А.нинг мурдаси таниб олиш учун акаси М.Н.га кўрсатилганда кийим кечакларидан, қош кўзларидан ва қорин соҳасидаги чандиғидан синглиси С.А.нинг мурдаси эканлигини қайд этган. 

Бундан ташқари бедарак йўқолган фуқаро С.А.нинг мурдаси ташқи томондан кўздан кечирилганда тан жароҳатлари йўқлиги маълум бўлди ва мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланди.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча ахборот тақдим қилинади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1