Фарғонада ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 23.11.2023, 15:34
Фарғонада ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний тарзда криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди.

Қўқон шаҳрида яшовчи, 2004 й.т. мазкур фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ушбу шаҳардаги хонадонларнинг бирида криптовалюта ишлаб чиқариш мақсадида электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, умумий қуввати 104,2 килоВатт/соат бўлган 31 дона “Ватсмайнер М21S” қурилмалари ва 2,16 килоВатт/соат бўлган вентилятор ва ёритгичлар, жами қуввати 106,3 килоВатт/соат бўлган электр қурилмаларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб, 2020 йилдан 2023 йилга қадар жами 2 млн. 794 минг бир юз килоВатт электр энергиясидан фойдаланиб, электр таъминоти корхонасининг 12 млрд. 369 млн. сўмлик мулкини яширин равишда талон-тарож қилганлиги аниқланди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1