Ўзбекистонда бу йил ҳам аномал совуқ бўлса, газ ва свет муаммосига дуч келмаймизми? (видео)

ЖАМИЯТ 23.11.2023, 16:46
Ўзбекистонда бу йил ҳам аномал совуқ бўлса, газ ва свет муаммосига дуч келмаймизми? (видео)

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди. Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонова Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга Ўзбекистон бу йилги аномал совуққа тайёрми мазмунида савол берди. 

Хўш, бу йил ҳам аномал совуқ бўлса, газ ва свет муаммосига дуч келмаймизми?

"Ўтган йили ноябр ойида бизда электр энергиясига кунлик чеклов киритилган эди. Бу бутун республика бўйича кунига 10-16 млн килоВатт/соат гача, аномал совиқ кунларида 20 млн килоВатт/соат гача электр энергиясига чекловлар киритилган эди.  

Энг асосийси, Тошкентда бўлган муаммонинг сабаби, табиий газнинг босими тушиб кетиши натижасида, электрга юкламалар ортди. Бу эса сим, трансформаторлар ёнишига сабаб бўлди.  

Ечим қандай бўлди? Энг аввало Тошкентдаги энергия тизими юкламалари  дастури тасдиқланди. Иккинчидан, иситиш марказларида газ босими тушиб кетган қозонхоналарда мазут ёқишга ихтисослаштирилди", деди энергетика вазири.  

Шунингдек, Жўрабек Мирзамаҳмудов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари Одилжон Тожиевнинг вазирлик инқирозли ҳолатга тушиб қолмаслигига ишонадими, деган саволига ҳам жавоб берди.  

"Қурилмалар бу темир. Аномал совуқ келиб, авария бўлса, биз алгоритм ишлаб чиққанмиз. Бу алгоритм асосисида нима қилишимиз, керак бўлса қайси йирик истеъмолчилар қатламини чеклаш ҳақида ҳам ўйлаганмиз. Қолаверса, ўтган йили 22 ноябр ҳолатига заҳираларимизда 46 минг тонна мазут бўлган бўлса,  ҳозирда 340 минг тонна заҳира бор", деди вазир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1