Бугун Сурхондарё вилоятида 4- марта зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Маълум бўлишича, дасталбки ер силкиниши 04:28 да қайд этилган. Зилзила 3,4 магнитудали бўлган. Зилзила координатлари 37,47 градус шимолий кенглик, 67,78 градус шарқий узунликка эга. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 440 км жанубий-ғарбда бўлган.
3,5 магнитудали иккинчи зилзила соат 14:08 да вилоятнинг Қумқўрғон туманида юз берган.
Учинчи 3,9 магнитудали ер силкиниши соат 14:36 да вилоятнинг Қумқўрғон туманида содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Қумқўрғон туманида 3 балл, 16 км.
Шўрчи туманида 2-3 балл, 26 км.
Бандихон туманида 2 балл, 31 км.
Жарқўрғон туманида 2 балл, 35 км.
Қизириқ туманида 2 балл, 42 км.
Соат 16:28 да юз берган 3,4 магнитудали тўртинчи зилзила ҳам Қумқўрғон туманида кузатилган.






