Бугун, 23 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.
Хабарга кўра, 23 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 14:08 да (Гринвич бўйича 23 ноябр 09:08 да) Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,5 балли зилзила юз берган. Зилзила координаталари 37,46 градус шимолий кенглик; 67,73 градус шарқий узунликка тўғри келади.
Ер силкинишининг чуқурлиги 15 км, магнитудаси 3,5 га тенг. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 442 км жануби-ғарбда жойлашган.
Шунингдек, маҳаллий вақт билан 14:36 да (23.11.2023 йил, Гринвич бўйича 09:36 да) яна зилзила содир бўлди. Эпицентр: Сурхандарё вилояти, Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 67,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 411 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Қумқўрғон туманида 3 балл, 16 км.
Шўрчи туманида 2-3 балл, 26 км.
Бандихон туманида 2 балл, 31 км.
Жарқўрғон туманида 2 балл, 35 км.
Қизириқ туманида 2 балл, 42 км.