АсосийJamiyat

Самарқандда дарахт кесган мансабдорлар бюджетга 772 миллион 300 минг сўм зарар келтиришди

'Самарқандда дарахт кесган мансабдорлар бюджетга 772 миллион 300 минг сўм зарар келтиришди'ning rasmi

Шу йилнинг 19 ноябр куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида ноқонуний дарахт кесганлар аниқланган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, туманнинг бир нечта мансабдорлари Дахбед маҳалласи ҳудудида жойлашган „Дахбед мўл ҳосил ва Фазилов Собир боғи“ фермер хўжалиги яқинидан ўтувчи маҳаллий суғориш ариғи ёқасида яшил белбоғ (иҳота) шаклида экилган қарийб 50-55 ёшлардаги 23 туп ёнғоқ дарахтларини кесишган. Оқибатда, ушбу мансабдор шахслар давлат бюджетига 772 миллион 300 минг сўм зарар келтирганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда далилий ашёлар ва тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

    Бошқа янгиликлар