АсосийJamiyat

Андижонда матбуот хизматларининг ойлик маоши тўланмаётгани айтилмоқда. Ҳокимлик чора кўриш учун аниқ маълумот сўрамоқда

'Андижонда матбуот хизматларининг ойлик маоши тўланмаётгани айтилмоқда. Ҳокимлик чора кўриш учун аниқ маълумот сўрамоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ва туманлардаги матбуот ходимларининг ойлик маоши тўланмаётгани айтилган хабар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги хабарларга муносабат билдирди. 

"Бу хабар ўз-ўзидан матбуот хизматларига оид қабул қилинади. Аммо, вилоят ҳокимлиги матбуот хизматида бундай ҳолат мавжуд эмас. Ҳар бир ходим учун маошлар ўз вақтида тўланмоқда. Шунингдек, ҳозирда шаҳар ва туманлардаги ҳеч бир матбуот хизмати томонидан бу масалада муаммо борлиги айтилмаган. Мавжуд масалаларнинг ечимига ўз вақтида ёндашилмоқда.  

Мазкур хабар матбуот соҳасининг бошқа бир қисмига тегишли экани тахмин қилинади. Агарда манзил ёки тизим аниқ маълум қилинса, вилоят ҳокимлиги мазкур масала ечимига тегишли тартибда кўмаклашишга тайёрлигини билдиради", - дейилади муносабатда. 

    Бошқа янгиликлар