АсосийJamiyat

Бухорода "боғча опа" ёш болани калтаклади (видео)

'Бухорода "боғча опа" ёш болани калтаклади (видео)'ning rasmi

Бироз аввал ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячисининг ёш болани ураётгани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ушбу ҳолат Когон шаҳридаги “Қуёшжон” оилавий нодавлат таълим ташкилотида содир бўлган. 

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати расмий маълумот берди. 

Маълум қилинишича, мазкур маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Когон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиш олиб борилган. 

Ўрганиш жараёнида ушбу ҳолат жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 9:30 ларда Когон шаҳридаги “Қуёшжон” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлганлиги аниқланган.

Натижада, вазифасини қўпол равишда бузган тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Айни пайтда унинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади билдирилган расмий муносабатда. 

    Бошқа янгиликлар