Жанубий кореялик актриса, ўзбек томошабинларига "Сарой жавоҳири" сериалида "Тангем" образи билан таниш бўлган Ли Ёнг Э Яқин Шарқ можаросида жабрланган болаларни қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион вон (тахминан 38,4 минг АҚШ доллари) хайрия қилди, дея ёзмоқда Zamon.uz.
"БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (UNOCHA) берган маълумотга кўра, 20 ноябрь ҳолатига Ғазо секторида ҳалок бўлган 11 078 кишининг 4 506 нафари болалардир. Инфратузилманинг бузилиши ва инсонпарварлик ёрдамига чекловлар туфайли қурбонлар сони ортмоқда", – дейилади Корея Қизил хоч ташкилоти хабарида.
Ёнг Э томонидан қилинган хайрия пуллар жабрланган ҳудудлардаги болаларга тиббий ёрдам ва Халқаро Қизил Хоч ҳаракати орқали инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш каби ишларга сарфланади.






