АсосийЖАМИЯТ

Давлат органлари ва ташкилотларга ишга қабул қилиш бугунги кунда қанчалик очиқ ва шаффоф?

Хабарингиз бор, давлат фуқаролик хизматига киришда инсон омилини камайтириш, барча фуқарол...

Хабарингиз бор, давлат фуқаролик хизматига киришда инсон омилини камайтириш, барча фуқароларга тенг имкониятлар яратиш мақсадида Президент хузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишга туширилган Давлат фукаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали vacancy.argos.uz фаолият юритмоқда.


Матбуот анжуманида айтилишича, портал оркали жорий йилда республиканинг 70 та вазирлик ва идоралари хамда 208 та туман (шахар) ҳокимликлардаги мавжуд 19 407 та вакант лавозимлар буйича танловлар эълон қилиб, ушбу вакант лавозимларга жами 554 187 нафар номзод томонидан танловда иштирок этиш учун ҳужатлар топширилган.


Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп танловлар маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари йуналишида - 2765 та, Оила ва хотин-кизлар кумитаси тизимида - 2 592 та, Президент ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида - 1 974 та, Ёшлар ишлари агентлиги - 1 950 та ўтказилган. 


Ҳудудлар кесимида энг кўп танловлар Андижон (2357 та) Самарканд (2 202 та) ва вилоятларида ўтказилган бўлиб, шунингдек, Фарғона вилоятида - 1 702 та, Сурхондарё вилоятида 1 630 та, Қашкадарё вилоятида - 1 549 тани ташкил этмоқда. Якунига етган танловлар бўйича 7 471 нафар малакали номзодлар давлат фуқаролик ҳизматига ишга қабул қилинди. Танлов ғолибларининг 2 664 нафари 30 ёшгача бўлганлар, 2 627 нафари аёллар, 1 211 нафари давлат ҳизматига биринчи маротаба қабул қилинганларни ташкил этади. 


Хусусан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан ҳамкорликда тажрибали экспертларни жалб қилган ҳолда очиқ танловлар жараёнида номзодларнинг билимини синовдан ўтказиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари учун мўлжалланган ягона "Давлат фукаролик хизматчиси" тест саволлари тупламини ишлаб чиқди. 


Тест саволлари тўплами қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
-  миллий қонунчилик; 
- давлат тили; 
- ахборот коммуникация технологиялари; 
- мантик, яъни IQ.
Тест синови давомида номзодга ҳар бир йўналиш буйича 10 тадан жами 40 та савол ҳавола этилади ҳамда жавобларни белгилаш учун 60 дақиқа вақт берилади. Маълумот учун, илгари 40 та саволга 50 дақиқа вақт ажратилар эди.


Шунингдек, тестлар тўпламидаги саволлар босқичма-босқич Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очик портали - vacancy.argos.uz платформасига жойлаштириб борилмоқда. Айни вақтда ҳар бир саволлар блокидан 20 тагача бўлган саволлар порталнинг "Тест саволлари" бўлимига жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, тестлар тўпламидаги саволлар таркиби мунтазам равишда янгилаб борилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб, танловларнинг тест синови босқичига ягона ўтиш бали белгиланади. Бунда номзод томонидан 56 балл тупланган тақдирда автоматик равишда унинг порталдаги шахсий кабинетига тановнинг суҳбат босқичига ўтганлиги ҳақидаги хабар келади.
Яна бир муҳим янгилик. Эндиликда номзодлар томонидан тест синови жараёнида 56 балл тўпланган тақдирда, улар 3 ой (90 кун) мобайнида танловларнинг тест синови босқичида иштирок этишлари шарт эмас. Яъни, 1 декабрь куни тест синовига кириб, 56 балл тўплаган номзод 3 ой давомида шу балл билан бошқа вакант лавозимлар учун танловларда иштирок этиши мумкин. Бунда номзод ҳужкатлари малака талабларига жавоб берган тақдирда автоматик суҳбат босқичига ўтганлиги юзасидан хабар олади. 55 балгача тўплаган номзод хар гал ўрнатилган тартибда тест синовида қатнашиши шарт бўлади.

    Бошқа янгиликлар