Тошкентда Jah Khalib концертига киришда юз берган тартибсизлик юзасидан қўшимча маълумот берилди

МАДАНИЯТ 26.11.2023, 17:13
Тошкентда Jah Khalib концертига киришда юз берган тартибсизлик юзасидан қўшимча маълумот берилди

Бироз аввал Jah Khalib'нинг Тошкентда ўтаётган концертида катта тартибсизлик юзага келгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу концертга ташриф буюрган фуқаролар "Humo arena" саройига кириш жойларида катта тирбандлик ҳосил қилган ва тартибсизлик ҳолатлари юз берган эди. 

Миллий гвардия юз берган тартибсизлик юзасидан қўшимча маълумот берди

Концертга 10 мингдан ортиқ сотувга чиқарилган электрон чипталар сотиб олинган. Ҳумо аренаъга кириш учун ташриф буюрганлар чипталари иТиcкет ходимлари томонидан махсус сканер қурилмаси орқали текширилиб киритилган. Ўриндиқлар тўлган бўлсада, ташқарида кириш истагида бўлган яна мингдан ортиқ фуқаро қолиб кетган.

"Улар тақдим этган электрон чипталар танишлари ёки бошқа жисмоний шахслардан совға сифатида ҳамда пул эвазига қўлга киритгани маълум бўлган. Айрим фуқаролар электрон чипталарни ўз манфаати йўлида такроран сотгани аниқланган" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1