АсосийJamiyat

Каттақўрғонда ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

'Каттақўрғонда ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “М.А.” МЧЖ раҳбари В.Х. ўзига тегишли нотурар жой бинода яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 7 740 кг. чигит, 3 дона жувоз ускунаси, 3 дона электр двигатель ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар