Ширин шаҳри ва Боёвут туманларида жами қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станциясининг дастлабки босқичи тармоққа уланди.
Ушбу лойиҳа Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди. “Mitsubishi” (Япония) компаниясининг дунёдаги энг замонавий ва энергия тежамкор газ турбиналари ўрнатилди.
Ҳозир 500, жорий йил сўнгида 1 000, 2024 йилнинг биринчи чорагида эса тўлиқ 1500 МВт қувватга чиқарилади.
Станция тўлиқ ишга туширилгач, аввало, йилига 12 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Хўш, бу электр қанчага етади?
Бу ҳажмдаги электр энергияси юртимиздаги 3 миллиондан зиёд хонадоннинг бир йиллик ёки барча аҳоли истеъмолчиларининг қарийб 8 ойлик истеъмолини қоплаш имконини беради.






