Қаттиқ маиший чиқинди ташиш хизматлар учун тўлов нархлари оширилди

ЖАМИЯТ 27.11.2023, 22:31
Қаттиқ маиший чиқинди ташиш хизматлар учун тўлов нархлари оширилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тасдиқланган тўлов тарифлари белгиланди.  

Бу “тегишли қарорлар ижросини таъминлаш, санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳолининг даромади ва турмуш даражасини инобатга ҳолда амалга оширилди.

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази томонидан ўтказилган таҳлилларига кўра, ўтган давр мобайнида тўлов тарифларига бевосита таъсир кўрсатувчи асосий омиллар, хусусан, иш ҳақи 1,5 бараварга, автотранспорт ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва эҳтиёт қисмлари қиймати ҳамда коммунал хизматлар, жумладан, электр энергияси, ичимлик ва оқова суви нархлари 2 бараварга, сиқилган табиий газ нархи 4 бараварга, бензин 1,5 бараварга, дизел ёқилғиси эса 2 бараварга ошган. 

Бироқ Республикада қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тасдиқланган тўлов тарифлари охирги 2-4 йил давомида қайта кўриб чиқилмаган. Бу эса санитар тозалаш корхоналарининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг 2022-йил якуни бўйича рентабеллик даражаси кескин пасайиб кетишига олиб келган.

Янги таърифга кўра, Тошкент вилоятининг жами 22 та шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4400 сўм (юридик шахслар учун 61 000 (68 320 ҚҚС билан) сўм) тўлов миқдори;

Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 5000 сўм ва юридик шахслар учун 90 000 сўм (ҚҚС билан), вилоятнинг бошқа туманларида эса жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4129 сўм, юридик шахслар учун 59 693 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори;

Фарғона вилояти шаҳарларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 5000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм, туманларида эса жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм тўлов миқдори;

Андижон вилоятининг жами 16 та шаҳар ва туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 3500 сўм ва юридик шахслар учун эса 47 500 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди.

Маълумот учун, республиканинг бошқа вилоятларида ҳам қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифларини белгилашга доир чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1