“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат 20-25° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-24° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-17° илиқ бўлади.