“Антиструмин” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, ҳозирда Бош прокуратура томонидан ушбу иш бўйича жиноят-процессуал қонунчилик асосида дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари якунига етмаган бўлсада, жиноят иши доирасида 3 нафар аёллар қамоққа олинганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳар хил талқин қилинган ҳолда оммавий ахборот воситаларида тарқатиб келинмоқда.
Тарқатилаётган ушбу маълумотлар терговнинг объектив ва холисона олиб борилишига халақит қилмоқда.
“Жиноят-процессуал кодекси талабларидан келиб чиқиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда шахсга доир маълумотларни тарқатиш ва терговга аралашиш қонун билан тақиқланишини эслатиб ўтамиз.
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, тергов тугагунига қадар ижтимоий тармоқларда ушбу жиноят ишига оид маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз.
Тергов натижаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади”, - дейилади хабарда.