Екатерингбургда қийин аҳволда қолган юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди, дея хабар қилмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Маълум қилинишича, Россия Федерациясининг Екатерингбург шаҳрига вақтинча меҳнат қилиш мақсадида 2022 йилда борган фуқаро O.X. шу йилнинг 20 ноябрь куни бахтсиз ҳодисага учраган.
Қийин аҳволга тушиб қолган шахс Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Ватанга қайтарилди ва Наманган вилояти ҳудудий филиали масъуллари томонидан Наманган халқаро аэропортида кутиб олиниб, яшаш манзилига кузатиб қўйилди.