АсосийJamiyat

Тошкент метросининг "Космонавтлар" бекатида ёнғин чиқдими? Ойдинлик киритилди (видео)

'Тошкент метросининг "Космонавтлар" бекатида ёнғин чиқдими? Ойдинлик киритилди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент метрополитени”нинг "Космонавтлар" бекатида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 ноябрь санасида "Космонавтлар" метро бекати яқинида жойлашган Тошкент электр тармоқларига тегишли электр кабелларда қисқа туташув ҳолати юзага келган ва бу ҳолат масъуллар томонидан тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида бартараф этилган.

Шунингдек, юзага келган ушбу ҳолат метрополитен фаолиятига таъсир қилгани йўқ. Метрополитеннинг «Космонавтлар» бекатида барча қурилмалар нормал ҳолатда ишламоқда.

"Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби ўз тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар