АсосийЖАМИЯТ

Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Шерзод Бўриев 28 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрига ҳоким этиб тайинланди...

Шерзод Бўриев 28 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. 

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шерзод Бўриев 1982 йилда Шаҳрисабз туманида  туғилган. У Қарши давлат университети ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган.

Тайинловга қадар у Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

    Бошқа янгиликлар