АсосийJamiyat

Фарғонада 3та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

'Фарғонада 3та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 28 ноябрь куни соат 08:15 атрофида Бувайда тумани, “Янгиқадам” М.Ф.Й ҳудудидан ўтган “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, свотафорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Cobalt русумли автомобилнинг ортидан ҳаракатланиб келаётган Nexia-2, Tiko ва Hyundai Porter  русумли автомобиллар қалин туман тушган вақтда оралиқ масофани сақламаганлиги сабабли ўзаро тўқнашган.

Натижада Tiko автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ЙХХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар