Тошкент метросида эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлади

ЖАМИЯТ 28.11.2023, 16:50
Тошкент метросида эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлади

Тошкент метросида эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлади. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК ахборот хизмати xaбар берди.

Маълум қилинишича, воқеа бугун, 28 ноябрь куни соат 14:58 да “Қўйлиқ” бекатида содир бўлган. Шу сабабли Ерусти ҳалқа йўли йўналишининг бир томони вақтинча ҳаракатдан тўхтатилган.

Метрополитен томонидан тақдим этилган хабарда эркакнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган. 

Ҳолат юзасидан батафсил маълумот дастлабки суриштирув ишлари якунига етгач маълум қилинади, дейилади расмий маълумотда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1