АсосийJamiyat

Тошкентда университет қошида "Энергетика бўйича мутахассислар тайёрлаш маркази" очилди

'Тошкентда университет қошида "Энергетика бўйича мутахассислар тайёрлаш маркази" очилди'ning rasmi

Бугун, 28 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Аджу университети қошида "Энергетика бўйича мутахассислар тайёрлаш маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Корея Энергетика Агентлиги, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси, Корея иқлим ўзгариши институти, Энергетика вазирлиги ҳамда университет раҳбарияти ва талабалари иштирок этди.

Хусусан, марказ юртимизда энергетика соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилади. Тадбир давомида меҳмонлар замонавий технологиялар асосида жиҳозланган ўқув марказнинг қулайликлари билан танишишди. 

Таъкидлаш жоизки, Аджу университети юртимизда яшил иқтисодиёт ҳамда энергетика соҳасига салмоқли ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилиб, янада ўзаро ҳамкорлик лойиҳаларни йўлга қўйишни давом эттиради.

    Бошқа янгиликлар