Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди

ЖАМИЯТ 28.11.2023, 23:07
Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди

 Бадиий сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди. Бу ҳақда Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси хабар берди.

 Эндиликда унинг асарларидан фойдаланишда мутлақ ҳуқуқлар “Milliy TV” телеканали ва  “Oriat Dono” радиоси томонидан лицензия шартномаси асосида амалга ошириладиган бўлди. 

Барча теле ва радиоканалларни республикамиз муаллифлари, шунингдек, хорижий муаллиф ва ижрочилар ҳуқуқларини бузмаслик учун муаллифлик ҳуқуқи эгалари, жумладан, Палата билан асарлардан фойдаланиш учун лицензия шартномаси тузишга чақирилмоқда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1