“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат 12-17° илиқ, шимолда 5-10° илиқ бўлади.
Пойтахтда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмгир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.