АсосийJamiyat

Тошкентда автобус ва юк машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди, жабрланганлар бор

'Тошкентда автобус ва юк машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди, жабрланганлар бор'ning rasmi

Тошкентда "Mercedes-Benz" русумли автобус ва юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бугун, 29 ноябрь куни соат 06:50 ларда, "4-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги "Mercedes-Benz" русумли, давлат рақами 01|128 FCA бўлган, 132-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.С бошқарувидаги автобус, Янгиҳаёт тумани, Бинокор кўчаси бўйлаб Тошкент МФЙ томонга ҳаракатланиш учун орқага қайрилаётган вақтда, Бинокор кўчасининг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган «МАН» русумли, давлат рақами 01|Q383 KA бўлган юк автомобили келиб урилган. Дастабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар автобус йўловчиси енгил тан жароҳати олган, автобус ва юк автомобили техник шикастланган.

"Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганлигини маълум қиламиз", - "Тошшаҳартрансхизмат" Ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар