АсосийJamiyat

Атмосфера босимидаги ўзгаришлар баъзи тоифа кишилар соғлиғига таъсир кўрсатяпти

'Атмосфера босимидаги ўзгаришлар  баъзи тоифа кишилар соғлиғига таъсир кўрсатяпти'ning rasmi

Атмосфера босимидаги ўзгаришлар  баъзи тоифа кишилар соғлиғига таъсир кўрсатяпти, дея маълум қилмоқда гидрометеоролог  Э. Абдулаҳатов.

Маълум қилишича, паст босимли атмосфера соҳаси юқори босимли атмосфера босимли соҳа билан ўрин алмашқмоқда. Бунда ҳозирги вазиятда атмосфера босими тез кўтарилиб бориш тамоилига ўтади.  

Ўзгидрометнинг data.meteo.uz платформасида ҳам кузатув пунктларида сўнги ўн минутликда (соат 15.00) жойларда атмосфера босими 1022-1030 гПа орасидаги қийматда бўлиб, аста юқори кўтарилиб бормоқда.  

"Баъзи кишиларда артериал қон босимида ўзгаришлар кузатилмоқда.  

Ҳозир геомагнит бўрони хавфлилик даражаси сокинликка эга (1 балл). Демоқчиман, кишилардаги ўзгаришлар геомагнит таъсирида рўй бермаяпти. Хаво босимининг тез ўзгариши соғлиққа таъсир этмоқда", - деб таъкидлайди мутахассис.

    Бошқа янгиликлар