АсосийJamiyat

Декабрь қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади

'Декабрь қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади'ning rasmi

Декабрь ойи учун об-ҳаво шароитларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, декабрь ойи совуқ бўлмайди. Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан юқори, баъзи ҳудудларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, ҳаво ҳарорати кечаси 1-6 даража совуққача, шимолда 8-13 даража совуққача пасайиши ҳолатлари кузатилади. Декабрь ойи учун бу нормал ҳолат.

Энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати +15, +18 даражагача, жанубда +20, +22 даражагача кўтарилади.

Декабрь ойи бошланиши қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз, қуруқ, ҳаво ҳарорати кечалари +2, +7°С, кундузлари +13, +18°С илиқбўлиши кутилмоқда. Декабрь ойининг бундай қуруқ ва илиқ бошланиши Ўзбекистонда жуда кам учрайди.

Кейинчалик, ойнинг охиригача, Ўзгидромет прогнозига кўра, ҳаво ҳарорати кечалари 5-8 даража илиқдан 3-6 даража совуққача, кундузлари 15-18 даража илиқдан 2-5 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар