Ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги 284-сонли мактаб тендердан 10 та электрон доскани ютгани, эндиликда доскалар учун ҳар бир синф ота-оналаридан 100 доллардан пул йиғиб бериш талаб қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.
Аниқланишича, Сергели туманидаги 284-сонли умумтаълим мактаби 2023 йилнинг 1-мавсумида “Ташаббусли буджет” платформаси орқали ютиб олган 1 200 000 000 сўм маблағ эвазига 23 дона электрон доска харид қилинган. 2023 йилнинг 2-мавсумида эса “Ташаббусли буджет” платформаси орқали яна 1 300 000 000 сўм маблағ ютиб олиниб, 20 дона электрон доска олинган ва синфларга тарқатилган. Электрон доскалар учун ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан ҳеч қандай пул маблағлари йиғилмаган.






