АсосийJamiyat

ФВВ ўзини “пожарний” ходими деб таништириб, фуқаролардан йиллик тўлов ундираётган фирибгарлардан огоҳлантирди

'ФВВ ўзини “пожарний” ходими деб таништириб, фуқаролардан йиллик тўлов ундираётган фирибгарлардан огоҳлантирди'ning rasmi

Ўзбекистонда махсус кийим-бошдаги шахслар ўзларини “давлат ёнғин назорати органи ходими” сифатида таништириб, фуқаролардан “йиллик тўлов” қабилида мажбурий ва ноқонуний тарзда пул йиғиш ҳолатлари учрамоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик ахборотига кўра, аҳолидан ноқонуний тарзда пул йиғаётган шахсларнинг вазирлик фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

“Ёнғиннинг олдини олиш билан боғлиқ тадбирлар учун вазирлик тизими ходимлари томонидан ҳеч қандай пул йиғимлари ёки бошқа турдаги тўловлар ундирилмайди”, — дейилади ФВВ муносабатида.

Маълум қилинишича, ҳозир мамлакатда фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Уларнинг низомларида ҳам фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан аҳолига хизмат кўрсатиш вазифалари белгиланган.

ФВВ аҳолидан хонадонларга келиб, ўзини вазирлик қуйи тизимларига ўхшаш номдаги ташкилотлар ходими сифатида таништирган одамлардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатини талаб этишни сўраган. Шунингдек, бундай шахсларнинг фаолият тури, қандай хизматлар кўрсатишига аниқлик киритиш тавсия этилган.

    Бошқа янгиликлар