АсосийJamiyat

Тошкентда жамоат автобуслари учун 48,2 км алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилди

'Тошкентда жамоат автобуслари учун 48,2 км алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилди'ning rasmi

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати Тошкент шаҳар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Ушбу алоҳида йўлакларда бир кунда 16 минг автобус қатновлари бажарилиб, уларда қарийб 600 минг йўловчи ташилмоқда.

 Пахтакор, Беруний, Роҳат, Чоштепа, Қипчоқ, Сергели метро бекатлари ёнида замонавий транспорт-ўтиш боғламалари қурилди.  Ушбу транспорт-ўтиш боғламаларига 50 та автобус йўналиши боғланиб, кунлик 192 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатилмоқда.

 Тошкент шаҳрида мавжуд 396 та автобус оралиқ бекати тартибга келтирилиб, бекатларда йўловчилар учун тўсиқсиз ва хавфсиз муҳит яратилди.

 Тирбандлиги юқори бўлган чорраҳаларни геометрик параметрлари қайтадан ўрганиб чиқилиб, 40 та чорраҳа реконструкция қилинди.

    Бошқа янгиликлар