АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани айтилди

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик...

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб республика баъзи жойларида туман тушади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. Бугун куннинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорат 10-15° гача, шанба ва якшанба кунлари 15-18° гача илиқ бўлади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ атрофида бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Пойтахтда: бугун ва дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 1-2 декабрда кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 5-7° илиқ, кундузи 1 декабрда 13-15° , 2-3 декабрда 15-17° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар