Хабар берганимиздек, бугун Марказий Осиё халқаро институтида «БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастурига 25 йил: Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда минтақавий шериклик истиқболлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
28 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Нодавлат ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш агентлиги ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ўртасида ҳамкорлик меморандимуми имзоланди.
Унда иштирок этган дастурга аъзо мамлакатлар (Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон), шунингдек, Венгрия ва Грузия ҳукумат раҳбарлари минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, бу кенг маконни глобал аҳамиятга эга бўлган ўзаро боғлиқлик марказига айлантиришнинг асосий масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув иштирокчилари Озарбайжоннинг самарали раислиги даврида СПEКАга аъзо давлатлар ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик мутлақо янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидладилар.
Дастур доирасида савдо, коммуникациялар, транспорт-логистика, рақамлаштириш, энергетика, сув ресурслари, экология, гендер тенглиги каби соҳаларда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган салмоқли лойиҳалар амалга оширилди.
Минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш замонавий мураккаб халқаро жараёнлар шароитида ушбу Дастурда иштирок этувчи давлатлар олдида турган ривожланиш вазифаларини муваффақиятли енгишнинг зарур шарти ҳисобланади.
Давра суҳбатида яшил иқтисодиёт, инновациялар, юқори технологиялар, логистика, муқобил энергия, ақлли қишлоқ хўжалиги, замонавий ижтимоий инфратузилмани яратиш ва минтақада ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа вазифалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.






