Тошкент шаҳар ҳокимининг Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархларни тасдиқлашга оид қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 декабрдан Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган базавий нархлар қўшилган қиймат солиғисиз 664 465 сўм/Гкал даражасида, бунда:
- аҳоли учун — 91 960 сўм/Гкал;
- юридик шахслар учун — 212 660 сўм/Гкал;
- бюджет ташкилотлари учун 801 963 сўм/Гкал даражасида тасдиқланди.
Таъкидланишича, марказлашган иссиқлик таъминоти тарифларини бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар учун кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида инвестицион харажатлар тариф структурасидан алоҳида ҳисобга олинган. Шунингдек, истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилган.






