АсосийJamiyat

Халқаро ва давлатлараро қидирувга берилган ўзбекистонлик Қирғизистонда қўлга олинди

'Халқаро ва давлатлараро қидирувга берилган ўзбекистонлик Қирғизистонда қўлга олинди'ning rasmi

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Бишкекда қидирувда бўлган 1997 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси А.С.ни қўлга олди. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.

"А.С. жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида оғир жиноят содир этган. Кейин жиноий жавобгарликдан қутулиш мақсадида Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. У Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан халқаро ва давлатлараро қидирувга берилган", — дейилади қўмитаси хабарида.

А.С. Бишкекдан суд қарори билан Ўзбекистонга чиқариб юборилган.

    Бошқа янгиликлар