АсосийJamiyat

"Марҳум камерадаги ёпинчиқ чойшабдан сиртмоқ ясаб, ўз жонига қасд қилган"

'"Марҳум камерадаги ёпинчиқ чойшабдан сиртмоқ ясаб, ўз жонига қасд қилган"'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳибсхонасида фуқаро жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

Маълумотда айтилишича, фуқаро 2001 йил туғилган A.Ў. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (ўғрилик, кўп миқдорда) ва 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) билан қўзғатилган жиноят ишида айбланган.

Тергов давомида, A.Ў. муқаддам ҳам ЖКнинг 164-моддаси 2 қисми “а” банди (босқинчилик, қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб) билан судланганлиги инобатга олиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Жорий йилнинг 1 декабрь куни соат тунги 02.30 ларда жиноят иши доирасида ҳибсхонада сақланаётган A.Ў. камерадаги ёпинчиқ чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера ойначасининг темир панжарасига боғлаган ҳолда ўз жонига қасд қилган. 

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг ўлими, бўйин қисми сиртмоқ билан сиқилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия оқибатида юз берганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар