АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари орасида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича ўрни айтилди

'Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари орасида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича ўрни айтилди'ning rasmi

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича 7-ўринда. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,5 квадрат метрни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 квадрат метрга ошган. 

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр):

— Арманистон – 35,5 кв. м.

— Молдова – 35,3 кв. м.

— Беларусь Р. – 29,4  кв. м.

— Россия – 28,2  кв. м.

— Қозоғистон – 23,4  кв. м.

— Озарбайжон – 20,1  кв. м.

— Ўзбекистон – 18,5  кв. м.

— Қирғиз Р. – 13  кв. м.

— Тожикистон – 10,9  кв. м.

    Бошқа янгиликлар