Uzbekistan Airways йўловчилар ва кутиб олувчилар диққатига муҳим маълумотни тақдим этди.
Маълум қилинишича, Мюнхен шаҳридаги об-ҳаво шароити (кўп қор ёғиши) муносабати билан, фақат 3 декабрь куни Тошкент – Мюнхен – Тошкент йўналиши бўйича HY235/236 рейслари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
HY235, Тошкент - Мюнхен:
Жўнаб кетиш 09:25 (Тошкент вақти билан)
Мюнхенга етиб келиш 12:20 (Мюнхен вақти)
HY236, Мюнхен - Тошкент:
Жўнаб кетиш 13:45 (Мюнхен вақти билан)
Тошкентга етиб келиш 00:05 (Тошкент вақти)
“Ноқулайлик учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз!” - дейилади хабарда.