АсосийJamiyat

Ўзбекистонда келаси ҳафта -17 даража совуқ бўлади

'Ўзбекистонда келаси ҳафта -17 даража совуқ бўлади'ning rasmi

Жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиясининг шимолий Европа ҳудудларидан 9-10 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг  шимолий ҳудудларига, 11-12 декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 10-11 декабрь кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик бўлади, ёмғир, қорга айланиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 11-12 декабрда кечаси 7-10 даража совуқгача, кундузи 0-3 даражагача пасаяди, шимолда кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкентда: 10-11 декабрда, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). 11-12 декабрда ҳаво ҳарорати кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 0-3 даража совуқгача пасаяди.

9-12 декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумоти маслаҳатомус ҳисобланади.

 

    Бошқа янгиликлар