АсосийJamiyat

Байрам муносабати билан "Самарқанд — Тошкент" йўналишида қўшимча Афросиёб қатнови йўлга қўйилди

'Байрам муносабати билан "Самарқанд — Тошкент" йўналишида қўшимча Афросиёб қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 8-9 декабрь кунлари 767/768-сонли ва 10 декабрь куни 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Aфросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу қўшимча қатнов йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

767-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши

Самарқанд 11:13 — Тошкент 13:23

768-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши

Тошкент 13:39 — Самарқанд 15:49

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши

Самарқанд 11:05 — Тошкент 13:20776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши

Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

Маълумот ўрнида, қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар