АсосийJamiyat

Тошкентдаги мактабда ота-оналардан тилхат олинди. Бунга сабаб...

'Тошкентдаги мактабда ота-оналардан тилхат олинди. Бунга сабаб...'ning rasmi

Бироз аввал, ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 119-сонли мактабда ота-оналардан фарзандлари хатти-ҳаракатини назорат қилиш, акс ҳолда жазоланиши ҳақида тилхат ёздирилаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати расмий маълумот берди. 

Маълумотда айтилишича, кейинги пайтда болалар иштирокида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг сони ошиб бораётганлиги, жумладан, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида болалар иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 167 тани ташкил этиб, шундан 7 тасида болалар вафот этган.

Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти таълим муассасаларига қатнов вақтида содир этилаётганлиги айниқса, бошланғич синф ўқувчилари йўлни кесиб ўтаётган вақтида ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмай туриб автомобиль миниш ҳолатларида, электросамокатлар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисасининг жабрдийдаларига айланиб бораётганлиги барчани бирдек ташвишлантирмоқда.

Юқоридаги кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ота-оналар зиммасидаги ҳушёрлик ва масъулиятни янада оширишни кўзлаб уларга таълим муассасалари маъмурияти томонидан огоҳлантириш хатлари тақдим этилган, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар