АсосийJamiyat

“Карбамазепин” таблеткасининг ичидан соч толаси чиқди

'“Карбамазепин” таблеткасининг ичидан соч толаси чиқди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Карбамазепин" дори воситаси бирламчи қадоғидан соч толаси чиққанлиги ҳақида видеомурожаат эълон қилинди. Ҳолат юзасидан ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат ушбу марказ томонидан ўрганилмоқда. Мазкур препарат ўрнатилган тартибда лаборатория таҳлилларидан ўтказилгандан сўнг вазият бўйича қўшимча ахборот берилиши айтилди.

"Агарда сиз дори воситаларининг сифатсиз, белгиланган талабларга номувофиқ ишлаб чиқарилган, нуқсонли ҳолатларига дуч келсангиз ёки унинг сифатидан шубҳалансангиз Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига мурожаат қилинг. Бунда ўрам ёки қадоқдаги дори воситаси билан бирга унинг харид (товар ва касса) чекини тақдим этишингиз керак бўлади. Манзил: Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй, телефон (71) 203-01-01 ички рақам 23-40). 

Эслатиб ўтамиз, ҳар бир мурожаат қонунда белгиланган тартибда ўрганилиб, дори воситасининг зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар мавжуд бўлган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан уларнинг ишлаб чиқарилишини, тайёрланишини, импорт қилинишини, реализация қилинишини тўхтатиб туриш бўйича тегишли ишлар амалга оширилиши ҳамда таъсир чоралари қўлланилишини маълум қиламиз", дейилади муносабатда.

    Бошқа янгиликлар