Фарғонада “Бахти Ташкентский”га яқин жиноий алоқаси бўлган Достон Халилов ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
“Бахти Ташкентский” лақабли Қудратуллаев Бахтиёр Запаровичга яқин жиноий алоқаси бўлган Фарғона шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган, Халилов Достон Холбўта ўғли қўшни Қирғизистон Республикасига қочиб ўтмоқчи бўлган пайт, "Дўстлик" чегара постида қўлга олинди.
Унга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПК нинг 221-моддаси тартибида ушланди.
Кеча “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган криминал қўлга олинган эди.






