АсосийJamiyat

Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхона давлатга 580 млн. сўмлик зарар етказди (видео)

'Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхона давлатга 580 млн. сўмлик зарар етказди (видео)'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Пахтачи туманидаги хусусий корхона раҳбари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан, қарор талабларига зид равишда, техник шартда кўрсатилган лойиҳадан ташқари ўзбошимчалик билан алоҳида газ қувури ўтказиб, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузган ҳолда оҳак ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати Darakchi.uz га маълум қилди. 

“Ўзэнергоинспекция”нинг Самарқанд вилоят бўлими томонидан берилган хулосага кўра, мазкур корхона 387245 м3 табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги натижасида давлат манфаатларига 580 млн. сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди. 

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар