АсосийЖАМИЯТ

Урганч–Хива–Урганч йўналишида троллейбуслар ҳаракати қайта йўлга қўйилди (видео)

Хоразм вилояти ҳокимлиги Троллейбус бошқармасига қарашли юқори кучланишли электр симлари в...

Хоразм вилояти ҳокимлиги Троллейбус бошқармасига қарашли юқори кучланишли электр симлари ва трансформаторларида тегишли таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли жорий йилнинг 20-ноябридан Урганч – Хива – Урганч йўналишида ҳаракатланувчи троллейбуслар ҳаракати вақтинча tтўхтатилган эди. Транспорт вазирлигининг хабар беришича, ҳаракат қайта йўлга қўйилган.

“Хоразм троллейбус бошқармаси” ДК томонидан жорий йилнинг 30-ноябридан Урганч – Хива – Урганч йўналишида троллейбуслар ҳаракати қайта тикланиб, йўловчиларга хизмат кўрсатиш бошланди.

Мазкур йўналишда 8 та ҳаракат таркиби тонгги 6:45 дан 18:45 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

    Бошқа янгиликлар