АсосийJamiyat

Жиззахда "Жигули" 5 та машинани пачоқлади (видео)

'Жиззахда "Жигули" 5 та машинани пачоқлади (видео)'ning rasmi

Жиззахда катта тезликда келаётган “Ваз-2107” 5 та машинага бориб урилди. Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди .

Аниқлик киритилишича, ҳодиса 1 декабрь куни соат 13:30 атрофида “Шодлик” МФЙ ҳудудидан ўтган 4R36 Жиззах—Янги қишлоқ—Қизилча автомобиль йўлида содир бўлган.

“Жигули” ҳайдовчиси машинани Фориш—Жиззах йўналиши бўйлаб ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва овқатланиш шохобчаси ёнида турган автомобилларга бориб урилган.

Натижада “Ваз-2107” ҳайдовчиси бош мия жароҳати билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ушбу транспорт воситасида бўлган икки нафар йўловчига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса оқибатида “Ваз-2107”дан ташқари 5 та транспорт воситасига моддий зарар етган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар