АсосийJamiyat

Андижонда 8 тонналик ош тайёрланди (видео)

'Андижонда 8 тонналик ош тайёрланди (видео)'ning rasmi

Андижон вилоятининг Избоскан туманида 8 тонналик ош тайёрланди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Гулистон маҳалласида бир қатор тадбирлар ўтказилган. Мазкур тадбирлар доирасида маҳалла марказида 8 тонналик ош тайёрланди.

Мега паловни тайёрлашда 40 нафар ошпаз иштирок этди. Ош тайёр бўлгач маҳаллий аҳолига тарқатилди.

Маълумотларга кўра, паловга қуйидаги миқдорда масаллиқлар солинди:

— 2 000 кг гуруч;

— 1 000 кг мол ва қўй гўшти;

— 800 кг пахта ва кунгабоқар ёғи;

— 2 500 кг сабзи;

— 600 кг пиёз;

— 400 литр сув;

— 100 кг майиз;

— 100 кг нўхат;

— 10 кг зира;

— 70 кг туз.

    Бошқа янгиликлар