Тошкент вилоятида тарбиячи боланинг бошига уриб-уриб дарс ўтди (видео)

ЖАМИЯТ 05.12.2023, 20:04
Тошкент вилоятида тарбиячи боланинг бошига уриб-уриб дарс ўтди (видео)

Ижтимоий тармоқда боғча тарбиячиси ёш болани ургани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан Омбудсман маълумот берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Лого билим” таълим марказида педагог 2009 йилда туғилган тарбияланувчи М.Б.ни урган ҳолда олиб бораётган машғулоти юзасидан Болалар омбудсманига боланинг онаси Х.Д.нинг мурожаати келиб тушди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан бугун 5 декабрь куни терговга қадар текширув ишлари бошланди.

Ўзига хос хусусиятларга эга бўлган болага нисбатан бундай педагогикага зид ҳаракатларга йўл қўйган мутахассис ҳозирда ишдан бўшатилган бўлиб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда.

Таълим муассасаларида болаларга нисбатан бундай номақбул муомалада бўлиш ҳолатлари Болалар омбудсмани назоратида ва улар юзасидан қонуний тартибда чора кўриш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда тизимли равишда иш олиб борилмоқда.

"Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1