АсосийJamiyat

Фарғона аэропорти ёпилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

'Фарғона аэропорти ёпилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

Куни кеча, Фарғона аэропортида реконструкция ишлари муносабати билан шаҳарга деярли 2 ой давомида барча рейслар бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Uzbekistan Airports`га кўра, аэропорт ёпилмаяпти ва одатдагидек ишламоқда. Бошқа ҳеч бир авиакомпания рейслар бўйича ўзгаришлар ҳақида хабар бермади.

Uzbekistan Airports компанияси Фарғона аэропортида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзаэронавигация» ДУК томонидан замонавий ускуналар — узоқ масофали DME/NL2700 радиомаёқ ва SP-200 радионавигация ускунаси ўрнатилаётгани ҳақида хабар берди.

«Ушбу ишлар аэропорт фаолиятини тўхтатиш ва уни вақтинча ёпиш учун асос бўлмайди. Фарғона халқаро аэропорти одатий режимда ишламоқда», — дейилади хабарда.

Фарғонага миллий авиаташувчидан ташқари Turkish Airlines, «Аэрофлот», «Азимут», Qanot Sharq, Centrum Air, Utair, Ural Airlines, S7, Silk Avia каби авиакомпаниялар ҳам парвозларни амалга оширмоқда. Ушбу авиакомпаниялар рейсларни кўчириш ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

    Бошқа янгиликлар