АсосийJamiyat

“Бахти Ташкентский”  лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев15 суткага қамалди

'“Бахти Ташкентский”  лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев15 суткага қамалди'ning rasmi

"Зарбдор 40 кунлик" доирасида қўлга олинган, “Бахти Ташкентский”  лақаби билан танилган Бахтиёр Зафарович Қудратуллаев (“Бахти Ташкентский”) суд ҳукми билан 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Darakchi.uz манбаси хабар берди.

Бахтиёр Қудратуллаев жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 21:45 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Кўхинур кўчаси, 37-уйнинг йўлагида ва ҳовлисида бўла туриб, жамоат жойида ИИО ходимларига нисбатан бақир-чақир қилиб, фуқароларнинг тинчлигини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган. Шунингдек, у ИИО ходимларининг ИИБ биносига бориб шахсига аниқлик киритиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган.

Ҳуқуқбузар Қудратуллаев суд мажлисида, ҳуқуқбузарлигини тан олмай, уйида бўлганида уни хонадонидан олиб кетишганини билдириб, суддан ишни одилона кўриб чиқишни сўраган.

Суд ҳукмига кўра, Бахтиёр Қудратуллаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилди ва унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар