Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино ва театр актёри Фарҳод Абдуллаевнинг онаси вафот этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар қилди ва санъаткорга ҳамдардлик билдирди.
Маълумот учун: Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Фарҳод Абдуллаев 1957 йил 1 октябрда Қашқадарё вилоятида туғилган.
1979 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 2022 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвонини олган. У ўнлаб комик ва драматик образлари билан ўзбек халқининг севимли актёрига айланиб улгурган. Ҳозирда "Севимли" телеканалида "Эслаб эслаб" кўрсатувида бошловчи сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда.